11 Июл 2024 йил 502

Термиз шаҳрида “Обод ва хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида тунги хизматлар фаолият олиб боришмоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни, Сурхондарё вилояти вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Термиз шаҳар прокуратураси, ҳуқуқтартибот органлари ва бошқа ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда Термиз  шаҳар ҳудудида “Обод ва хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида фуқаролар хавфсизлиги жамоат тартибини сақлаш мақсадида, хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Ўтказилган йўриқномада шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник М.Болтаев, вилоят ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар прокуратураси, Термиз шаҳар ФВБ, Миллий гвардия масъуллари иштирок этиб, ходимларга тадбир давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда хизмат фаолиятларини олиб боришлари таъкидланиб, фуқароларнинг тинчлиги, шаҳар осойишталиги, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.

Тинчлик ва осайишталикни таъминлаш, барқарорлик ҳамда турли кўнгилсизликларнинг олдини олишда, осуда ҳаётимизни таъминлашда тинчлигимиз посбонларининг  алоҳида ўрни бор. Термиз шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган навбатдаги профилактик тадбир олдидан саф тортган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг асосий мақсади ҳисобланади.

Обод ва хавфсиз ҳудуд доирасида, Термиз шаҳри ҳудудидаги турли кўнгилочар масканлар, компьютерхоналари ва бошқа аҳоли гавжум масканларда, шунингдек, транспорт ҳаракати серқатнов кўчаларда тарғибот тадбирлари олиб борилди. Пробация назоратида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Термиз шаҳар бўйлаб жамоат осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш – бу каби амалий ишлардан кутилган натижа саналади.

Ҳамкорликда ўтказилаётган бу каби тунги профилактик тадбирлар белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Text to speech