Термиз шаҳрида “Обод ва хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида тунги хизматга рейд тадбирлари ўтказилди
Жорий йилнинг 4 июль куни, Сурхондарё вилояти вилоят Ички ишлар
бошқармаси, вилоят прокуратураси, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Термиз
шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ
томонидан “Обод ва хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида олиб борилаётган амалий
ишлар самарасини ошириш мақсадида тунги рейдлар ташкил этилди.
Дастлаб ҳуқуқтартибот органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан
иборат ишчи гуруҳ аъзоларига йўриқнома ўтказилиб, ушбу йўриқномада шаҳар ИИБ
бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров, шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Турсунов,
вилоят ИИБ масъул ходими подполковник У.Умматов ва вилоят прокуратураси бўлим
бошлиғи Д.Мирзаевлар иштирок этиб, ходимларга тадбир давомида хизмат интизоми
ва қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда хизмат олиб боришлари таъкидланиб,
фуқароларнинг тинчлиги, шаҳар осойишталиги, жамоат ва йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди.
Албатта тинчлик ва осайишталикни таъминлаш, барқарорлик ҳамда турли
кўнгилсизликларнинг олдини олишда, осуда ҳаётимизни таъминлашда тинчлигимиз
посбонларининг алоҳида ўрни бор. Термиз
шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида
ташкил этилган навбатдаги профилактик тадбир олдидан саф тортган ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимларининг асосий мақсади ҳисобланади.
Обод ва хавфсиз ҳудуд доирасида, Термиз шаҳри ҳудудидаги турли
кўнгилочар масканлар, компьютерхоналари ва бошқа аҳоли гавжум масканларда,
шунингдек, транспорт ҳаракати серқатнов кўчаларда тарғибот тадбирлари олиб
борилди. Пробация назоратида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар
ўтказилди. Термиз шаҳар бўйлаб жамоат осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятчиликни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш – бу каби амалий
ишлардан кутилган натижа саналади.
Ҳамкорликда
ўтказилаётган бу каби тунги профилактик тадбирлар белгиланган режа асосида
давом этмоқда.