Термиз шаҳрида назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар билан профилактик ишлар олиб борилиб, ота-оналари иштирокида йиғилиш муҳокама ўтказилди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига Шўрчи ҳамда Бойсун туманларида яшовчи уч нафар вояга етмаган қизлар Термиз шаҳрига ўқишга келганлиги, уларнинг тунги вақтда кўчада назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги сабабли, шахсига аниқлик киритиш мақсадида марказга олиб келиб жойлаштирилди. Вояга етмаганларнинг жиноят содир этиши ёки жиноят қурбони бўлишини олдини олиш мақсадида, профилактик ишлар олиб борилиб, уларнинг ота-оналари, мактаб, маҳалла ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида назоратсиз юрганлиги юзасидан йиғилиш мухокамаси ўтказилди.
Ўтказилган муҳокама
йиғилишида, вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи
подполковник Аброр Худойбердиев сўзга чиқиб, оилавий яшаш шароитини доимий
равишда назоратга олиниши, оиладаги носоғлом мухитни ўрганиб чиқилиши
фарзандини муқим бир жойда истиқомат қилишини таъминлаш ҳақида ўз фикрларини
билдирди.
Муҳокама якунда ИИВ
Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходими
подполковник Ж.Қосимов сўзга чиқиб марказдан кетганидан сўнг таълим тарбияси
мунтазам равишда ўқув машғулотларига қатнашишини марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон
Республикаси ВМнинг 490-сонли қарори талабларига асосан доимий равишда маниторинг
қилиниши ва оиласини, яшаш шароитларини туман профилактика инспектори, хотин-қизлар
фаоли ва ёшлар етакчиси доимий назорат қилиб борилиши ҳақида топшириқлар берди.
Муҳокама сўнгида назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги сабабли вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасида белгиланган талаблар бўйича маъмурий чоралар қўлланилиб, фарзандининг келгуси тақдирига бефарқ бўлмаслиги ҳақида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.