8 Май 2024 йил 333

Термиз шаҳрида навбатдаги жиноятчилик муҳокамаси ўтказилди

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, жамоатчилик иштирокида жиноят ва унинг салбий оқибатларини муҳокама қилиб бориш ҳам содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

Шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда доимий ўтказиб келинаётган жиноятчилик муҳокамаси тадбирлари ҳам айни мақсадларга қаратилган.

Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев "Мангузар" маҳалласига ташриф буюрди. Кенг жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида содир этилган оғир турдаги жиноятлар муҳокама этилди.

Йиғилишда, атрофда бўлаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисага эътиборли бўлиш, унга даҳлдорлик ҳисси билан яшашгина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлиги тушунтирилди. Учрашувларда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди.

Text to speech