Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи овчилар билан тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Хуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонунининг 9-моддасига ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 март кунидаги қарорига асосан
хавфтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни”- деб белгиланган.
Шу сабабдан жорий йилнинг 5 октябрь куни Термиз шаҳар
ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев ҳамда Термиз шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари
С.Алимовлар иштирокида Термиз шаҳрида яшовчи Овчилик жамиятига аъзо бўлган
фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ”Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомоласи
соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 1 майдаги қарори ҳамда Ўзбекистон
Республика ИИВнинг 2023 йил 29 май кунидаги тегишли кўрсатмаси талаби ва унинг
мазмун моҳияти тушунтирилди.
Овчилар
ўртасида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбири давомида иштирокчилар ўзларини
қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар олишди.