Термиз шаҳрида ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 12 январь кунидаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин
ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-9-сонли фармонига асосан, Термиз шаҳридаги Санъат саройи мажмуасида ички
туризмни ривожлантиришга йўналтирилган туризм ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу ташкил этилган туризм ярмаркасида,
меҳмонхоналар, тур фирмалар, ҳунармандчилик уюшмалари, музейлар ва бошқа бир қатор
туризм соҳасига алоқадор ҳамкор ташкилотлар ўзларининг кўргазмалари билан
иштирок этишди.
Шунингдек, туристлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишида вилоят ички
ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари
томонидан иштирокчилар эътиборига керакли маълумотлар берилди.