4 Феврал 2025 йил 938

Термиз шаҳрида ички ишлар органлари томонидан Оталиққа олинган мактаб ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди

Сурхондарё вилояти Термиз шахридаги 1-сонли ИИБ томонидан оталиққа олинган умумий ўрта таълим мактабида битирувчи синф ўқувчилари билан "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш давр талаби" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида ИИВ Академияси ўқитувчиси ва курсантлари, миллий гвардия ходими ҳамда мактаб директори ва ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида ўқувчиларга Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг инсон ҳаётига хавф солувчи иллатлиги ҳақидаги керакли маълумотлар етказилди. Уларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech