Термиз шаҳрида Ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024
йил 21 февраль кунидаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш
йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирининг ҳамда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг
тегишли фармойишлари ижросини таʼминлаш мақсадида Термиз шаҳарда оталиққа олинган
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маʼнавий дунёқарашини юксалтиришга
қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остидаги “Заковат” интеллектуаль
ўйинларига старт берилди.
“Заковат” интеллектуал ўйинида Термиз шаҳарнинг 3-сектор ҳудудида истиқомат
қилувчи билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар ўз билим ва салоҳиятлари билан
баҳс олиб боришди.
Юқори савияда ўтказилган баҳс натижаларига кўра, Термиз шаҳридаги “Маърифат”
маҳалласининг “Билимдонлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик
совғалари билан тақдирланди.