16 Апрел 2024 йил 406

Термиз шаҳрида ички ишлар органларига бириктирилган ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, бандлиги таъминланмоқда

“2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида бир миллион нафар, хусусан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига саксон тўрт минг саккиз юз етмиш саккиз нафар ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ишларини манзилли ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Мазкур йўналиш юзасидан ёшлар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олишига кўмаклашиш, субсидия ажратиш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик ўқув марказларига юбориш юзасидан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари подполковник Ў.Р.Шукуров томонидан ёшларга имтиёзли кредит ажратилиниб, уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун қулайликлар яратилиб берилди. Бандлиги таъминланган ёшларнинг иш самарадорлигини ўрганиш мақсадида улар фаолияти ва муаммолари ўрганилиб қўшимча кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Text to speech