Термиз шаҳрида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан юртимиз халқининг осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, аҳолини қиш мавсумида энергия ресурслари (электр, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, иссиқ сув) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада тегишли идора ва ташкилотлар вакилларининг масъулиятини оширишга қаратилган қатор тадбирлар Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида ҳам амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий
йилнинг 15 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари
Бахтиёр Иноқов бошчилигида соҳа масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг
мутасаддилари иштирокида Термиз шаҳрининг Ўзбекистон маҳалласида жойлашган 14
та кўп қаватли уйлардаги мавжуд 520 та хонадон ҳамда 2 та ижтимоий соҳа
обеъктлари яъни Термиз шаҳар санъат ва мусиқа мактаби, 15 сонли Мактабгача
таълим ташкилотларини иссиқлик билан таъминловчи RK-6 Қозонхона фаоляти билан яқиндан
танишилди. У ердаги мавжуд имконият ва шароитлар ўрганилди.
Шунингдек,
Термиз шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги иссиқлик манбаини ишлаб чиқарувчи қозонхона
ҳамда биноларнинг иссиқлиги, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан
яқиндан танишилиб, Тиббиёт бирлашмаси масуъллари ҳамда ишчи хизматчилари билан суҳбат
қурилди.
Шундан
сўнг, ўрганиш манзили Сурхондарё вилоят Электр тармоқлари бошқармаси “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалида ташкил қилинган вилоят
куз-қиш штабида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди.
Ўрганиш
давомида, ҳудудларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўп қаватли уйлар,
шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамровини ошириш, криминоген
вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторлари томонидан аҳоли
муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан
ҳамкорликни йўлга қўйиш, тунги вақтларда ҳар қандай кўринишдаги кўнгилсиз
ҳодисаларнинг олдини олиш, жамоат тартибини
сақлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қаратилиб, тунги хизматга
жалб қилинган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг кундалик ўрганиш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида ҳам давом этмоқда.