Термиз шаҳрида хорижлик талабалар иштирокида профилактик учрашув ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Термиз шаҳар
ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари Термиз шаҳрида
жойлашган Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиалида таълим олаётган Ҳиндистон
талабалари иштирокида профилактик суҳбат олиб борилди.
Тадбир давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини
соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-қарори талабларидан келиб чиққан
ҳолда уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ва
талаблари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, келгусида хорижлик талабаларга Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида бўлиш қоидасига қатъий амал қилишлари ҳамда қарор талабларини бузган
тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг
225-моддаларига асосан жаримага тортилиши бўйича огоҳлантирилди.
Профилактик тадбир
якунида ходимлар чет эл талабаларини қизиқтирган саволларига жавоблар беришиб,
кириб келаётган янги йил билан муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва
ишларига омадлар тилашди.