15 Июл 2024 йил 532

Термиз шаҳрида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида “ТИҒ” профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари жамоат жойлари бўлган бозорлар, савдо марказлари ва фуқаролар гавжум жойларида, “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида “ТИҒ” профилактик тушунтириш тарғибот тадбирларини ўтказмоқда.

Ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолига ўткир тиғли жисмларни очиқ ҳолда олиб юрмасликлари, ушбу  “ТИҒ”ли жисмлар билан содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, жиноятлар ва уларни оқибатлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Text to speech