4 Июл 2024 йил
292
Термиз шаҳрида фуқаролар ўртасида Кибермаданиятни ошириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида
"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот ва ташвиқот
ишлари олиб борилди.
Тадбирда Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими профилактика инспектори томонидан “маҳалла еттилиги”
фаоллари ҳамда фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, ҳозирги
кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу
каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят
қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари
тушунтирилди.
Тарғибот тадбири якунида, тарғибот иштирокчилари
ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.