28 Март 2024 йил 232

Термиз шаҳрида “Дилларда ватан мадҳи!” шиори остида қўшиқ ва шеърият танлови бўлиб ўтди!

Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3 сектор раҳбари подполковник Ў.Р.Шукуров ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2024-йил 9-март кунидаги "2024 йил март-июн ойларида республикадаги 14-30 ёш ўртасида "Дилларда ватан мадҳи" шиори остида қўшиқ ва шеърият танлови ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Термиз шаҳридаги 3-сектор маҳаллалари ҳудудларида истиқомат қилувчи иқтидорли ёшлар ўртасида қўшиқ ва шеърият йўналишларида кўрик танлов ўтказилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра 1, 2, 3 ўринга муносиб деб топилган ёшларга диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ғолибликни қўлга киритган ёшлар кўрик танловнинг вилоят босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Text to speech