5 Август 2024 йил 377

Термиз шаҳрида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида, 3-сектор раҳбарининг “Сайёр қабули” ўтказилди.

Муҳтарам  Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш, фуқароларни бугунги кунидан рози қилиш мақсадида, жойларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси Термиз шаҳар “Нурли-келажак” маҳалласида аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 3-сектор раҳбари Болтаев Мурод Мамаражабовичнинг “Сайёр қабули” ташкил этилди.

Қабулда 3-сектор раҳбари, масъул корхона ва ташкилот масъуллари иштирокида фуқароларнинг бир қатор мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг бир қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Text to speech