19 Июл 2024 йил 527

Термиз шаҳрида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида 3-сектор раҳбарининг “Сайёр қабули” ўтказилди.

Муҳтарам  Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, аҳолини муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим излаш, фуқароларни бугунги кунидан рози қилиш мақсадида жойларда “Сайёр қабул”лар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси Термиз шаҳар “Аму-Соҳиллари” маҳалласида аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 3-сектор раҳбари Болтаев Мурод Мамаражабовичнинг “Сайёр қабули” ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулда 3-сектор раҳбари, масъул корхона ва ташкилот  ходимлари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, электр энергияси ва газ таъминоти, моддий ёрдам олиш, контракт тўловини тўлаш, ишга тиклаш, соғлигини яхшилаш, ички йўллар таъмири ва бошқа бир қатор масалалардаги ўттизга яқин мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг бир қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Text to speech