Термиз шаҳрида 3-сектор раҳбари томонидан оталиққа олинган ёшлар муаммолари ўрганилди.
Жорий йилнинг январ ойида Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида
ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хусусан, уларда ватанга садоқат ва ҳарбий-ватанпарварлик
руҳини шакллантишга алоҳида эътибор қаратилган эди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан
ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли
чора-тадбирлар, Сурхондарё вилояти миқёсида ўз аксини топмоқда.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида
3-сектор раҳбари М.Болтаев томонидан сектордаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида,
жиноятчиликнинг олдини олиш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Шаҳарнинг 3-сектор ҳудудидаги
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий
қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва доимий бандлигини таъминлашга
кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги сайъи ҳаракатлар ўз ечимини
топмоқда.
Шаҳарнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган
маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича иш режалари ва
дастурлар ишлаб чиқилиб, қатор амалий ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган.
Ушбу мақсадда бугун Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи 3
сектор раҳбари М.Болтаевнинг навбатдаги “Сайёр қабули” ташкил этилиб, ёшларни
қийнаб келаётган муаммолари ва таклифлари тингланди. Ёшлар билан ташкил қилинган
учрашув давомида, ёшлар ўз ташаббуслари билан иштирок этиб, турли бизнес
лойиҳалар, ижтимоий лойиҳалари билан ўртоқлашиш асносида, ўзларини қийнаб
келаётган муаммоли масалалари билан 3- сектор раҳбарига мурожаатлар қилишди. Қайд
этилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи
мурожаатлар ўрганиш учун муддат талаб қилинганлиги боис ижроси назоратга олинди.