21 Феврал 2025 йил 816

Термиз шаҳри ва Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари учун вилоятимиздаги қадимий мажмуаларга саёҳат ташкил этилди

Ўтмиш ва тарих – бу икки сўз ўзининг қамровига жуда катта маъноларни мужассам этган. Ўтмиш ва тарихсиз келажакни барпо этиш, келажакка интилиш мушкул эканлигини барча бирдек англайди ва билади.

Шу боис 2025 йил 21 февраль куни Термиз шаҳри ва Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари учун вилоятимизнинг Термиз шаҳри ва Қумқўрғон туманида жойлашган “Султон-Саодат” ва “Саййид Жамолиддин ва Саййид Камолиддин Ат-Термизий ”мажмуасига, саёҳат ташкил этилди. Ташриф давомида ходимларга мажмуа масъул ходимлари томонидан буюк мутаффаккирларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди.

Албатта бу каби маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларни тарихимизни янада чуқурроқ ўрганишга қолаверса буюк аждодларимизга нисбатан фахр туйғусини шакллантиришга ёрдам беради.

Text to speech