Термиз шаҳри ҳудудида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз шиори остида” "Тарғибот карвони" ташкил этилиб, аҳоли ва ёшлар гавжум жойларда тарғибот ишлари олиб борилди.
Республикамиз ҳудудида 2025 йилнинг 1 феврал кунидан 1 март кунига қадар “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири ойлиги ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан бугун Термиз
шаҳри кўчалари бўйлаб, Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп
моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадига қаратилган “Биз гиёҳвандликка
қаршимиз шиори остида” "Тарғибот карвони" ташкил этилиб, тарғибот
тадбирларини олиб боришди.
Ушбу ўтказилган тарғибот
тадбирида айниқса талаба ёшлар тенгдошларининг келажак тақдирига бефарқ қараб
ткраолмасликларини намоён этишиб, ўз фаолликларини кўрсатишди.
Тарғибот тадбирларида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш
миллий маркази ҳамда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати масъул ходимлари, барча
жамоатчилик ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тарғибот тадбири давомида, тарғиботчилар “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс тезкор профилактик тадбирида барча бирдек фаол иштирок этишларини таъкидлаб, келажак авлод вакиллари айниқса ёш йигит-қизлар таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган таблеткаларни, синтетик ва бошқа турдаги гиёҳванд воситаларини истеъмол қилишлари оқибатида бу жирканч иллатга қарам бўлиб қолишаётганликлари, оқибатда турли кўнгилсиз ҳолатлар, оғир оқибатли жиноятлар ва давоси топилмас касалликларга мубтало бўлаётганликлари, натижада ногирон фарзандлар дунёга келаётганликлари ҳақида маълумотлар билан иштирок этишиб, наркотик моддаларга қарши курашиш, унга қарамликнинг олдини олиш бўйича тайёрланган махсус буклетлар тарқатилди.