Термиз ҳамда Ангор туман Ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Завкиддин Хужанов ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Содиқ Сафаров иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда
хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган профилактик
тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички
ишлар органларида “темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш
борасидаги натижаларни яхшилашга қаратилиб, ички ишлар органларида коррупцияга
қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олиш тизими
самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий
таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини
ўрганиб, ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни аниқлаш борасида қатор ишлар амалга
оширилаётганлиги юзасидан маърузалар қилинди.
Шундан сўнг йиғилишда ходимларнинг касбига бўлган садоқатини, масъулиятини ошириш мақсадида, жорий йилда вилоят ИИБ ходимлари иштирокида содир этилган ҳолатлар акс этган “Ҳиёнат ва ҳалоллик” номли видеофильм намойиш этилиб, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларни олдини олишга барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.