1 Март 2024 йил 480

Термиз Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Термиз Агротехнологиялар ва иновацион ривожланиш институтининг Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси талабалари ўртасида турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, уларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш чоралари юзасидан тарғибот ташвиқод учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мавзу юзасидан уй ҳайвонлари орқали инсонларга ўтиши мумкин бўлган турли юқумли касалликлар ҳақида маълумотлар берилиб, уларни даволаш профилактикаси юзасидан фикр мулоҳазалар юритилди. Талабалар томонидан берилган саволларига мутахассислар ўзларининг амалиёт давомида қайд этилган мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.

Text to speech