Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” маҳалласи ҳудудида жиноят содир этилмаслиги керак!
Давлатимиз раҳбарининг воҳамизга қилган ташрифи давомида берилган
топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳридаги қизил тоифага
киритилган “Тупроққўрғон” маҳалласи фуқаролар йиғинида маҳаллада исмтиқомат
қилувчи ва шу ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган
тадбиркорлар ва фуқаролар учрашув бўлиб ўтди.
Ташкил этилган учрашувда Сурхондарё вилояти ИИБ бошиғининг биринчи
ўринбосари подполковник Б.Иноқов, Термиз
шаҳар хокими Ў.Тўраев, шаҳар прокурори Х.Маматқулов, шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник
Ў.Шукуров, МГ қўриқлаш бўлими бошлиғи майор Ш.Қурбоновлар иштирок этди.
Учрашув давомида, маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳар бир кўча,
кўп қаватли уйлар ва хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларини замонавий кузатув
камералари билан жиҳозлаш, маҳаллани ободонлаштириш масалалари юзасидан
масъуллар ўз чақирувлари билан иштирок этиб, йиғилганлар билан ўзаро фикр
алмашилди. Мулоқот давомида, сўзга чиққан фуқаролар маҳалланинг тинчлиги ва
ободлиги йўлида барча бирдек масъуллиги, бор ички имкониятлардан тўғри ва
оқилона фойдаланиш орқали ҳудудни тўлиқ камералаштириш орқали хавфсиз маҳаллага
айлантиришга тайёр эканликларини таъкидлашди.
Шунингдек, учрашувга таклиф этилган тадбиркорларга Миллий гвардия
қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан замонавий қўриқлов пультининг афзалликлари,
тадбиркорларга ва фуқарларимизга қулайлик томонлари тўғрисида аторофлича маълумотлар
бериб ўтилди.
Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида Тупроққўрғон маҳалласидаги “А.Навоий”
кўчаси 34 уйнинг 5 та кириш йўлагига рақамли қулф ҳамда жетон орқали хавфсизлик
мосламалари билан жиҳозланган замонавий эшиклар “Смарт хаус” МЧЖ томонидан ўрнатиш
ишлари олиб борилди.
Ушбу учрашувдан
кўзланган асосий мақсад эса фуқароларимизнинг хавфсилигини таъминлаш, жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва хавфсиз хонадон, хавфсиз маҳаллага
айлантиришга қаратилган. Бу борадаги амалий ишлар босқичма босқич воҳанинг барча
ҳудудларда изчиллик билан давом этмоқда.