20 Январ 2024 йил 857

Термиз шаҳар прокуратураси ва Термиз шаҳар ИИБ ташаббуси билан ёшлар учун "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ташкил этилди.

Термиз шаҳар прокуратураси ва Термиз шаҳар ИИБ ташаббуси билан Термиз шаҳрида жойлашган "Санъат саройи"да кенг аҳоли ва пробатсия гуруҳида жазо ўтаётган ёшлар учун "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Термиз шаҳридаги барча тадбиркорлик субектлари, МЧЖ ва ННТ ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди ва ўша жойнинг ўзида таклифларни маъқул кўрган 14 нафар ёш иш билан таъминланди. 7 нафар ёшларнинг бошқа муаммолари ҳам бартараф қилинди.

Шунингдек, режа қилинган дастур доирасида ташкил этилган театр ярмаркага ташриф буюрган ёшлар иштирокида томоша қилинди.

Text to speech