Термиз шаҳар Политехникуми талабалари иштирокида “Ёшлар орасида психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс профилактик тадбири ойлиги
доирасида, Сурхондарё вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси Термиз
шаҳар Политехникумида “Ёшлар орасида психоактив
моддаларга қарамликнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб
ўтди.
Ташкил этилган ўқув-амалий семинарда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат
қилиш миллий маркази ҳамда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати масъул ходимлари
ҳамда техникум ёшлари иштирок этишди.
Мавзу юзасидан йиғилганларга “Ёшлар
орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш”
комплекс профилактик тадбири ойлигини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва
вазифалар тушунтирилди.
Шунингдек, келажак авлод
вакиллари таркибида гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган таблеткаларни, синтетик
гиёҳванд воситаларини истеъмол қилишлари оқибатида бу жирканч иллатга қарам
бўлиб қолиш оқибатлари ҳақида фикр мулоҳазалар юритилди.
Ўқув-амалий семинари давомида, талаба ёшларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш, унга қарамликнинг олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.