Термиз шаҳар ҳокимлигида Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди
Куни кеча Термиз
шаҳар ҳокимлигида Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Г. Раҳмонова, Термиз шаҳар ИИБ
бошлиғи Ў. Шукуров ва шаҳарнинг 37 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан
ҳамкорликда "Биз аёллар ўртасида зўравонлик ва жиноятчиликка
қаршимиз" шиори остида семенар-тренинг ўтказилди. Ҳозирги кунда шаҳримизда
жиноят содир этган ва жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар, тазийқ ва
зўравонликка учраган хотин-қизлар ва шу билан биргаликда миграцияда юрган
аёлларни аниқлаб, уларга ҳуқуқий ва психолик ёрдам кўрсатиш, уларнинг
муаммоларини аниқлаб тўғри ва аниқ йўналтириш юзасидан фикр мулоҳазалар
алмашилди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳамкор ташкилотлар
билан биргаликда шу каби кучайтирилган тартибда тарғибот тадбирлари олиб
борилайверса хотин-қизлар ўртасида зўравонлик ва жиноятлар сони кескин
камайишига эришилади.