Термиз шаҳар ҳокимлиги биносида навбатдаги вояга етмаганлар комиссияси йиғилиши ўтказилди.
Термиз шаҳар ҳокими бошчилигида вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташкил этилган Термиз
шаҳар вояга етмаганлар комиссияси йиғилишида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга
етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари, шаҳар прокурори, мутасадди идора ва ташкилотлар, васийлик
вакиллари иштирок этишди. Муҳокама давомида вояга етмаган фуқаронинг келгуси тақдири,
таълими ва тарбияси, жамиятдаги юриш-туриши ва бошқа бир қатор масалалар танқидий
ўрганилди.
Йиғилишда ўрганилган
масалалар юзасидан Термиз шаҳар вояга етмаганлар комиссияси раиси томонидан кўриб
чиқилиб, вояга етмаганлар комиссияси қарори сифатида вояга етмаганнинг тарбияси
яқин қариндошлари зиммасига юклатилиб, ижтимоий ҳимоя идоралари ҳамда маҳалла фаоллари
томонидан доимий назорат ўрнатилиши, тиббий йўсиндаги даволаш чоралари кўрилиши
белгиланди.
Термиз шаҳар вояга етмаганлар комиссияси йиғилиши якунида, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятга баркамол шахс сифатида улғайтириш йўлида барча бирдек масъулият билан ёндашиш лозимлиги қайд этилди.