Термиз шаҳар ИИБга фахрийлар ташриф буюришди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Кексаларни
эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир"- деган
фикрлари бежизга эмас, чунки фахрийларимизни хотирлаш, эъзозлаш ва уларнинг бой
тажрибаларини ўрганиш муваффақиятлар гаровидир.
Шу сабабли Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуровнинг ташаббуси
билан Термиз шаҳар ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ҳамроҳлигида шаҳар ҳудудида
истиқомат қилувчи фахрийлар Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасига таклиф қилиниб,
бошқармада ташкил қилинган кутубхона, ички ишлар тизимида узоқ йиллар фаолият олиб
борган бир гуруҳ фахрий ходимларнинг меҳнат фаолиятига оид кўргазмалар билан
танишишди.
Бундан ташқари фахрийларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, улар
билан дилдан самимий суҳбатлар қилинди.