26 Сентябр 2024 йил 179

Термиз шаҳар ИИБда қонунчилик тарғиботига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Куни кеча Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ғолиб Бадалов томонидан шаҳар ИИБ шахсий таркиби иштирокида тарғибот тадбири ўтказилиб унда, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 августдаги ЎРҚ-946-сон “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2201-моддасига қўшимча киритиш ҳақида” ҳамда 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сон “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги” Қонунлар қабул қилинганлиги тўғрисида шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Мазкур қонунлар билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мустаҳкамланиши билан бир қаторда, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг чоралари кучайтирилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2201-моддаси учинчи қисмига мувофиқ шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши;

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасининг (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) янги таҳририга мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрланганлик сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади; 

Алоҳида эътибор қаратиладиган жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан, ички ишлар органлари номидан ушбу кодекснинг 1851-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инпекторлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилган. Тарғибот тадбири якунида, шахсий таркиб ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар олишди.

Text to speech