Термиз шаҳар ИИБда “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги ҳамда 14-январ “Ватан
химоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқорида савияда ўтказиш мақсадида,
жорий йилнинг 9 январ куни Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида
спортнинг шахмат тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Ўтказилган
мусобоқа якунига кўра, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори майор
Алишер Аманов биринчи, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи
инспектори капитан Тойир Рахимов иккинчи, Термиз шаҳар ИИБ 2-сон ИИБ Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори катта лейтенант Азизбек Бекназаров
учинчи ўринларни эгаллаб диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида бу каби спорт мусобоқалари ва маданий маърифий тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.