29 Апрел 2024 йил 622

Термиз шаҳар ИИБда «Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида «Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида бўлиб ўтди. Унда Термиз шаҳар Прокурори адлия маслаҳатчиси Х.Маматқулов ҳамда  Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирок этди.

Тадбирда Ў.Шукуров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2024-йил 15-апрел куни  тизимда "Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача сўз юритди.

Шундан кейин Термиз шаҳар Прокурори адлия маслаҳатчиси Х.Маматқулов ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупция ва тамагирлик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш, хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича аниқ кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.

Тадбир якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан масуллар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech