7 Март 2025 йил 1110

Термиз шаҳар ИИБда 8-март Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан аёлларга фуқаролик ID карталарии топширилди

8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан хайрли тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида ўндан ортиқ аёлларга фуқаролик ID карталари тантанали равишда топширилди.

Мазкур тадбир юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатнинг амалий ифодаси бўлиб, фуқаролик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган аёллар учун катта қулайлик яратди.

Ушбу ҳужжат нафақат шахсни тасдиқловчи муҳим восита, балки уларнинг ижтимоий ҳаётга фаол интеграциялашуви, давлат хизматларидан фойдаланиши ва меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Мутасаддилар хотин-қизларга мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда ҳуқуқий ҳимояси масалаларига тўхталиб ўтишди.

Text to speech