7 Апрел 2025 йил 447

Термиз шаҳар ИИБ ходимлари билан уч авлод учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрел кунидаги, ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси” ва Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 24-мартдаги тегишли фармойишига асосан, Термиз шаҳар ИИБда ҳам ходимларни ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига сидқидилдан хизмат қиладиган, миллий қадриятларимизга содиқ, баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишлари янгича ёндашувлар асосида олиб чиқилмоқда.

Ходимларнинг маънавий билим даражасини янада кучайтириш мақсадида, жорий йилнинг 1-апрелидан 30-апрелгача ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” эълон қилинган бўлиб, ойлик доирасида бир қатор тарғибот тадбирлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Шу жумладан Термиз шаҳар ИИБ ходимлари билан, узоқ йиллар мобайнида тизимда хизмат қилиб келган, бугунги кунда нафақа гаштини сураётган фахрийлар иштирокида "уч авлод учрашуви" ўтказилди.

  Учрашув давомида нуронийлар, ҳодимларга ўз хизмат ва ҳаётий фаолиятири давомида бошдан кечирган қийинчиликлари ҳамда бугунги кунда тизимда яратилаётган кенг қулайликлар, имкониятлар ҳақида сўз юрутдилар.

Text to speech