Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида Сайёр қабул ўтказилди
Фуқароларни
қийнаб келаётган муаммо ва масалаларни ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш
орқали ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун
"Аму Соҳил" маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолиси учун Термиз
шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ў.Р.Шукуров томонидан оммавий қабул ўтказилди.
Ўтказилган Сайёр
қабулда фуқаролар томонидан тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова суви,
ички йўлларни таъмирлаш, электр-энергияси таъминотидаги узилишлар, шунингдек ер
ажратиш, тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик, уй-жой билан таъминлаш субсидия
ажратиш ободонлаштириш каби бир қатор муҳим масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти қабул давомида ижобий ҳал
этилган бўлса, муддат ҳамда ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли
ташкилотларга йўналтирилиб, белгиланган муддатларда ҳал этилиши учун
масъулларга вазифалар белгиланди.