Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари “Пробация ойлиги” доирасида назорат остидаги шахслар ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди.
Айни кунларда Республикамиз ҳудуди бўйлаб кенг қамровли "Пробация
ойлиги" ҳамда "Ҳамкор махсус профилактик" тадбири давом этиб
келмоқда, шу жумладан Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
ҳисобида туриб жазо ўтаб келаётган назорат остидаги шахслар билан 3-сектор
раҳбари Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник М.Болтаев томонидан шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация ҳисобидаги назорат остидаги шахслар ҳамда ёшлар билан
учрашувлар ўтказилиб, уларга "Пробация тўғрисида"ги қонун қабул қилинганлиги,
ушбу қонун тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, назорат остидаги шахсларнинг муаммолари ўрганилиб ҳамкор
ташкилотларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, назорат остидаги шахсларга
келгусида қайта жиноят содир этмасликлари, тегишли ЖИБ шаҳар-туман суд
органлари томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларга риоя қилишлари тўғрисида
профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.