20 Ноябр 2024 йил 866

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбири ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-сентябрдаги “2024-2025-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрсида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 18-октябрдаги тегишли кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасида Термиз шаҳар 2-сонли умумтаьлим мактабида таҳсил олаётган оталиққа олинган ўқувчи ёшлар иштирокида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғининг  Маънавий-маърифий ишлар  бўйича ўринбосари подполковник Феруз Қиличев томонидан ўқувчиларга бугунги тадбир ҳақида маълумот бериб, бевосита бугунги кунда тизимда кадрлар билан таминлаш хизмати йўналишида ҳам амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, ўқувчилар шаҳар ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан жиноятларни иссиқ изидан фош этишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, махсус теҳникалар ва ТВБСО хизматчилари томонидан қурол-аслаҳалар билан яқиндан таништириди. Бунда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан ижобий жавобларни олишди.

Тадбир иштирокчиларига келажакда бирор-бир салбий ҳолат натижасида  ҳуқуқбузар ёки содир этилган ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида қисқа вақт ичида бўлса ҳам мутахасислар томонидан тушунчалар берилди.  Жараён сўнгида ўқувчилар ИИБда жойланган хизмат ҳоналари ва фаҳрийлар кенгаши хоналари билан яқиндан танишишди.

Албатта бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

Text to speech