17 Феврал 2025 йил 518

Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил         10 феврал кунидаги тегишли кўрсатмасида белгиланган режа-график асосида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва фахрийлари иштирокида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда, дастлаб Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Феруз Қиличов сўзга чиқиб, жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш, Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Абдуҳалим Абдуҳалилов ва фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги майор Бўри Шодиев сўзга чиқишиб, узоқ йиллик мазмунли ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида сўзлашиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги, фахрий устозлар тизимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Text to speech