Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида, “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрель кунидаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепцияси” ва Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 24-мартдаги тегишли фармойишига асосан, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишлари янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Ходимларнинг маънавий билим
даражасини янада кучайтириш мақсадида, жорий йилнинг 1-апрелидан 30-апрелгача
ўтказилаётган “Маънавият ойлиги”да Термиз шаҳар ИИБ ходимлари билан уч авлод
учрашуви ўтказилди.
Ўтказилган учрашув давомида, истеъфодаги ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг ҳаётий бой тажрибалари билан ўртоқлашиб, соҳага доир тегишли маслаҳатлар ва ўгитлар беришди.