Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” тадбири доирасида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022-йил 3-мартдаги тегишли буйруғи ва Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025-йил 26-май кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2025-йил июн ойининг биринчи ўн кунлиги мамлакатимиз бўйлаб, “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида учрашув ташкил этилиб,
унда ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, xодимлар ўртасида Коррупцияга чек қўйиш,
xодимларнинг Коррупцияга қарши курашиш йўналишида масъулиятини ошириш ҳамда xизмат
вазифасига киришиш вақтида жавобгарлигини янада ошириш мақсадига қаратилган тарғибот
тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар Прокурори ўринбосари Камол Ҳазратқулов иштирок этиб, унда Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шаxсий таркиби томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида сўз юритилди.