Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари билан психологик давра суҳбати ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмат психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда психолог Халима Бекмуратовалар билан ўзаро ҳамкорликда фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлиги, касбий билимларини ошириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш, уларнинг мулоқот психологияси, муомала маданиятини ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларини шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида, ходимларга илмий психологик
усулларни мақсадли қўллаш орқали жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириш, турли
стресс ва зиддиятли вазиятларга мослашиш қобилиятини ривожлантириш ҳамда
уларнинг жисмоний-руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Ҳар
куни турли тоифа ва характердаги фуқаролар билан мулоқотда бўладиган
ходимларнинг муомала маданияти юқори бўлиши лозим шу боисдан психологлар
томонидан ходимларга нотиқлик маданияти ҳақидаги тушунчалар бериб ўтилди.
Давра суҳбатида ходимларнинг фуқаролар билан мулоқоти
жараёнида йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг
муомала маданиятини ошириш бўйича шунингдек, турли стресс вазиятларига тушиб
қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар ҳақида ходимларга маълумотлар
берилиб ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш ходимнинг руҳияти ва
саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.