25 Июл 2025 йил 539

Термиз шаҳар, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Денов тумани ИИБларида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 25 июль куни Термиз шаҳар, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Денов тумани ИИБларида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.    

Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг билим ва малакаларини бойитиш фикрлаш доирасини кенгайтириш, уларда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини оширишдан иборатдир.

Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан нафақат ўз эҳтиёжлари учун балки шаҳар-туман ИИБларида мавжуд кутубхоналарнинг китоб фондини бойитиш мақсадида ҳам китоблар ҳарид қилишиб, ўз номларидан кутубхонага эсдалик тариқасида совға қилишди.

Text to speech