25 Март 2023 йил 421

Терговчи ва суриштирувчиларнинг малакаси оширилмоқда

Жорий-йилнинг 25-март куни Сурхондарё вилояти прокуратурасида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ҳамда прокуратура органлари ходимлари билан “Қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Фуқароларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, ушбу соҳадаги тергов фаолияти самарадорлигини янада ошириш” ҳамда “Ашёвий далилларни олиш, уларни ўраш, қон ва сўлак
намуналарини суд биология бўлимига тақдим қилиш тартибининг
мазмун-моҳияти” мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида ходимларга мавзуга доир тегишли тушунчалар берилди. Шу билан бирга машғулот давомида ходимларга Ўзбекистан Республикаси Қонун ҳужжатларига киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти етказилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech