Тергов органлари ходимлари ўртасида кекса авлод вакиллари билан уч авлод учрашуви ўтказилди
Жорий йилнинг 10-сентябрь куни ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари, лицей ўқувчилари ҳамда тергов органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган истеъфодаги подполковник Ражабов Алишер, майор Шеров Бўриқул, майор Шамаев Шухратлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашув давомида фахрийлар айни вақтда тергов органларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар ҳамда тергов органларига хизматга кирмоқчи бўлган ўқувчиларга тергов соҳасининг масъулияти, шарафи ҳамда машаққати ҳақида гапириб, хизмат давомида ўзлари томонидан фош қилинган оғир ҳамда ўта оғир жиноятлар ҳақида мисоллар келтириб, тергов ўтказиш сирлари ва йўллари билан ўртоқлашди.
Шундан сўнг фахрийларга вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Кетмонов ҳузурида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йил 8 ойи давомида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.
Йиғилиш якунида, ходимларга Тергов бошқармаси ва Эксперт криминалистика маркази ходимларига хизматда фойдаланиш учун берилган махсус транспорт воситаларининг имкониятлари намойиш этилди.