1 Июн 2022 йил 368

Тергов давомида ўзганинг хонадонида гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Денов туманида 2022 йил 14 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 2021 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, туманнинг “Қўкбулоқ” маҳалласида яшовчи, З.Зиёднинг (исм шариф ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, соф вазни 138,42 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 15 май куни З.Зиёдга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech