31 Январ 2023 йил 358

Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари киберхавфсизлик соҳасини ўзлаштирганлик бўйича сертификатларга эга бўлишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмасига асосан, 2022 йилнинг 14-сентябрь кунидан 24-декабрь кунига қадар Термиз шаҳрида жойлашган “IT Park” марказида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларининг 9 нафар ходимлари билан “киберхавфсизлик” соҳасида 72 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилган эди.

Мазкур ўқув курслари давомида ходимларга ҳозирги кунда содир бўлаётган кибержиноятларнинг сабаб ва шароитлари, уларнинг олдини олиш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.

Ўқув машғулотлари якунига кўра Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Иқболиддин Кетмонов ҳамда “IT Park” маркази мутахассислари томонидан терговчи ва суриштирувчиларга ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Text to speech