4 Июн 2024 йил 424

“Темир интизом ва келажак пойдевори” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Термиз шаҳар ИИБда ҳам бир қтор амалий ишлар олиб борилмоқда

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш мақсадида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносида  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё вилояти бўйича ШХХБ масъул ходими ва шаҳар ИИБ раҳбарияти билан “Интизом ойлиги” доирасида учрашув ташкил этилди.

Шунингдек, “Интизом ойлиги” давомида Термиз шаҳар ИИБ ходимлар учун тарихий обидаларга, кутубхоналарга, маданият обектларига ва бошқа бир қатор маданий мерос обеъктларига сайёҳатлар ташкил этилиши, турли спорт мусобақаларини ўтказилиши билан биргаликда уларни билим савиясини оширишга мақсадига қаратилган "Заковат интеллектуал” ўйинлари, очиқ давра суҳбатлари ва маърифий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ташкил этилаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ички ишлар органлари ходимларини ўз соҳасининг ҳар томонлама етук мутахассиси бўлишига хизмат қилади.

Text to speech