14 Июн 2022 йил 288

Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити

Жорий йилнинг 14 июнь куни Қизириқ туман “Маданият уйи” биносида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июндаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда, “Ички ишлар органлари ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш, фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Қизириқ тумани ИИБ шахсий таркибнинг оила аъзолари, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ж.Шаймардановлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган Қизириқ туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Хўжамқулов юртимизда Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидаги имкониятларга алоҳида тўхталиб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари темир интизомга амал қилиб, ҳалоллик билан ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқпарварлик билан фаолият олиб боришлари лозимлиги ҳақида сўз юритди.
Учрашув давомида, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун туман “Маданият уйи” хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар ижро этилиб, уларга олам-олам қувонч ва завқ бағишлади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech