Телевизор ўғриси қўшни маҳалладан бўлиб чиқди
Бандихон туманида 2021 йилнинг 17 март куни туманнинг “Бектепа” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, Ч.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни тахминан соат 10.00 дан соат 13.00 лар чамасига қадар бўлган вақт оралиғида, яшаш уйидан 1 дона нархи 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик “Артель” русумли телевизорини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Сарой” маҳалласида яшовчи, Х.Б. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 20 март куни осон йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида ушбу ўғриликни содир этган Х.Б. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати