14 Июл 2020 йил 607

Телефонга кўнгил қўйган фирибгар

Шўрчи туманида 2020 йилнинг 26 июнь куни, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси Ж.Ў. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни тахминан соат 16.00 лар чамасида, туманнинг “Хайрабод” маҳалласида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаси ёнида, Наманган вилояти Чўст шаҳрида яшовчи К.О. Ж.Ў.га тегишли бўлган 1200000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “Самсунг А2” русумли, телефон аппарадан фойдаланиб олиш учун сўраб олиб, уни алдаб олиб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, К.О. 2020 йилнинг 7 июль куни тахминан соат 18.00лар чамасида, туманнинг “Катта Совур” маҳалласида яшовчи Р.Н. билан шу маҳалла ҳудудида учрашиб, Р.Н.дан ҳам 1500000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик “Самсунг А10” маркали телефон аппаратини фойдаланиб олиш учун сўраб олиб, алдов йўли билан олиб кетганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 11 июль куни К.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech