18 Март 2020 йил 878

Телефон ўғриси қўлга олинди

Олтинсой туманида 2020 йил 10 март куни, Олтинсой туманида яшовчи С.Ж. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 8 март куни соат 12.00лар чамасида, туманнинг “Бўстон” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 1.850.000 (бир миллион саккиз юз эллик минг) сўмлик “Редми-8” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетилганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, Олтинсой туманида яшовчи Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 2020 йилнинг 16 март куни Х.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech