Телефон ўғрилаган қиз қўлга олинди
Денов туманида 2020 йилнинг 29 июнь куни, туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Ш.А. туман ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 28 июнь куни тахминан соат 14.15 лар чамасида, туманнинг “Водий” маҳалласи ҳудудида жойлашган иш жойида фаолиятини олиб бораётганида, қўшни маҳаллада яшовчи таниши М.Қ. исмли қиз ёнига келиб, ундан телефон аппаратини қувватлаб олишини сўраб, хонасига кирганлигини ва хонадаги тумбочка устида турган “REDMI-7А” русумли уяли телефон апаратини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини М.Қ. исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил олинган. 3 июль куни М.Қ. исмли қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати